Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЗАЙТУН БОҒЛАРИ ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ?

ЗАЙТУН БОҒЛАРИ ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ?
Зайтун кўчатлари ўсимлик уруғларидан, қаламчаларидан, бачкилари ва пайвандлаш йўли билан кўпайтирилади. Экишга ажратилган меваларнинг эти ва мағзи қушларга едирилади ёки сувга ивитиб  қўйилиб, кейин уруғи ажратиб олинади. Қушлар чўқиб ташлаб кетган мевалардан кўкарган новдалари бақувват бўлиб  ўсади. Илдизлари жуда жуда кўп бачки беради, уларни алоҳида ажратиб кўчатзорларга экилади. Уруғлари тупроққа экилганда жуда кеч униб чиқади. Шунинг учун уларни намли қумларда экиб кўкартириб, кейин кўчатзорга экиш лозим. Новдаларидан 20-25 см қаламчалар тайёрлаб, улар орқали ҳам кўпайтирилади. Пайванд қилиш усули энг яхши натижа беради, ҳосилга кириш тезлашади ва тўртинчи йили ҳосил беради. Ҳозирги кунда Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё тажриба стансиясида зайтун боғи барпо этилмоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.