Зарпечак ва Девпечак – ўсимликлар кушандаси

Зарпечакнинг Ер шари бўйича 274 дан ортиқ тури бўлиб, Ўзбекистонда 17 та тури рўйхатга олинган.
Зарпечаклар қишлоқ хўжалик экинларига жиддий зарар келтириши билан хавфлидир. Улар паразит ва бошқа организмлар ҳисобига яшайди. Яшил пигменти мавжуд эмас.
Бошқа экинларига тирмашиб уларнинг танасига гаусториялари (сўрувчи ўсимталари) ёрдамида ёпишиб унинг озуқаларини сўриб олади.
Дастлаб уруғдан чиқади ва яқиндаги ўт-ўланга ёпишиб ундан куч олиб катта ўсимликларга ўтади.
Зарпечак таркибида Кускудин ва Кусталин деб номланувчи заҳарли алколоид моддалар бўлиб, чорва молларини ҳам заҳарлаши мумкин.
Уруғи сув, шамол, чиримаган гўнг, хайвонлар, тозаланмаган уруғлар орқали тарқалади. Уруғ қобиғи жуда қаттиқ бўлиб, сувни суст ўтказади ва узоқ 5 йилгача ўсиш қувватини сақлайди.
Девпечак - энг зарарли бегона ўтлардан бири бўлиб, карантин обекти ҳисобланади.
Ўтлар, бўта, яримбўта, дарахтларга тушиб, уларнинг ширасини сўриб қуритишгача олиб боради.
Қарши кураш чоралари:
Агротехник ва механик чора: зарарланган ўсимликларни тозалаш, кўмиш, ёқиш, остини тоза сақлаш, гўнгларни чиритиш ва доимий назорат қилиш.
Кимёвий чора: пиёт 1л/га.Тавсия этилган препаратларни қўллаш.
Карантин чоралари:
карантин обектни аниқлаш;
йўқ қилиш;
атрофга тарқалиб келмаслигининг олдини олиш.
WЕБ|| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе