Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Зангиота_АКИС

Зангиота_АКИС
Агромаслаҳатчилар ва аҳоли хонадонлари ўртасида ҳамкорлик ривожланмоқда Бугунги кунда беданачилик кўплаб тармоқлар қатори тобора ривожланиб бормоқда. Беданадан озиқ-овқат саноатида тўйимли, парҳезбоп гўшт ва тухум маҳсулотлари олинади. Бедана гўштининг ўзига хос хусусияти витаминлар, микро ва макро элементлар, тез парчаланувчи моддаларга бойлигидир. Бедана гўшти озиқ-овқат саноатида биринчи навбатда парҳезбоплиги учун қадрланади. Нормал шароитда бедана 35-45 кунлигидан тухум қўйишни бошлайди. Бир йил давомида бир дона урғочи бедана тахминан 2,5 кг тухум массасини беради, бу унинг тирик вазнидан 20 баравар кўп дегани. Бедана тухуми барча озуқа моддаларга бой маҳсулотдир. Витамин ва минералларининг таркиби жиҳатидан улар товуқникидан қолишмайди. Бедана тухуми таркибида 2-3 баробар кўп аминокислоталар, темир моддаси, Б, П, К, А гуруҳлари витаминлари мавжуд. Қолаверса, антибактериал, антитумор, иммуномодуляцион хусусиятларга эга, ёғ алмашинувини яхшилайди, қон босимини нормаллаштириб, иммунитетни кучайтиради. Зангиота тумани Олмазор МФЙ ҳудудидаги “Саккиз оғайни” кўчаси 21-уйда яшовчи Комолжон Қосимов хонадонида ҳам беданачилик фаолияти йўлга қўйилган. Хонадонга Зангиота туман Агрохизматлар маркази раҳбари Баҳодир Алимқулов ташриф буюриб, хонадон эгасига беданачилик фаолияти билан шуғулланиш давомида илмий ёндашувнинг самарали жихатлари тоғрисида тушунтиришлар берди. Ҳусусан, озиқлантириш жараёнида озуқа бирлигига қисман ўзгартириш киритиш, балиқ ёғи билан аралашмалар ёрдамида озуқа бирлигини ошириш, паррандаларнинг касалликларга чалинишининг олдини олиш бўйича туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан тавсия этилган препаратларни қўллаш бўйича қошимча тавсия ва маслаҳатлар берилди. Келгусида хонадон ва туман Агрохизматлар маркази мутахассисларининг ҳамкорлигини йўлга қўйишга келишиб олинди. WЕБ|| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.