Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Замонавий технологиялар — юқори ҳосил гарови

Замонавий технологиялар — юқори ҳосил гарови
Бухоро вилоятидаги ишчи ташрифини якунлаган Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бугун эрта тонгдан Қашқадарё вилоятидаги дала майдонларини кўздан кечиришни бошлади. Ташриф дастурига кўра, вазир дастлаб “Индорама Агро” қўшма корхонасининг Нишон туманидаги дала майдонларида амалга оширилаётган агротехник тадбирлар билан танишди. Умумий майдони 15 минг гектарни ташкил этувчи мазкур ҳудудда пахта парвариши замонавий агротехнологиялар асосида ташкил этилган. Бу ерда барпо этилган сув етказиб бериш стансияси сувни тиндириб, зарур минерал ўғитлар билан бирга экинларга етказиб беради. Автоматлаштирилган мазкур стансия 15 минг гектар майдонни томчилатиб суғориш тизими орқали сув билан таъминлаш имконини беради. Бу эса сув ресурсларини тежаш, ҳосилдорликни ошириш ва экинларнинг барқарор ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, вазир АҚШда ишлаб чиқарилган агросамолёт фаолияти билан ҳам танишди. Бугунги кунда “Индорама Агро”да шундай иккита самолёт мавжуд бўлиб, уларнинг бири Сирдарё, иккинчиси эса Қашқадарё вилоятида хизмат кўрсатмоқда. Самолёт бир суткада ўртача 1000 гектар майдонга ҳимоя воситалари ва махсус препаратларни сепиш имкониятига эга. Бу эса вақт ва меҳнат ресурсларини тежаш, агротехник тадбирларни қисқа муддатларда ва сифатли амалга оширишга хизмат қилмоқда. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, жорий мавсумда хўжаликда юқори ҳосилли хорижий пахта навлари қўшқатор усулида плёнка остига экилган бўлиб, ушбу технология экинларнинг барқарор ривожланиши ва юқори ҳосил шаклланишига хизмат қилмоқда. Ташриф давомида вазир ҳосил тақдирини белгилайдиган энг муҳим омил агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш эканини алоҳида таъкидлади. Қайд этилишича, Нишон туманида бу йил юқори ҳосил олиш учун барча имкониятлар мавжуд бўлиб, белгиланган вазифаларнинг самарали ижроси кутилган натижаларга эришишнинг асосий шарти ҳисобланади. Замонавий технологиялар, сувни тежовчи ечимлар ва юқори унумдор техникалар қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш ҳамда тармоқнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш йўлида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.