Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини яратиш масалалари муҳокама марказида

Замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини яратиш масалалари муҳокама марказида

Аввал хабар берганимиздек, бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтида “Замонавий қишлоқ хўжалиги машиналарини яратишнинг муаммолари ва инновацион ечимлари” мавзусидаги республика илмий-техник конференсия ўз ишини бошлади.

Дастлаб Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шодмон Намозов сўзга чиқиб, глобал иқлим ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалигига илм-фан ютуқларини кенг жорий этиш, сув тежовчи технологиялардан самарали фойдаланиш ҳамда ресурстежамкор техникаларни ишлаб чиқиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири эканини таъкидлади.

Конференсия давомида олимлар ва соҳа мутахассислари қишлоқ хўжалиги машиналарининг янги авлодини яратиш, уларнинг техник параметрларини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиш билан бирга замонавий техникаларнинг самарадорлигини ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва инновацион ишланмаларни амалиётга кенг жорий этиш бўйича илмий асосланган таклиф ҳамда амалий тавсияларни билдириб ўтишди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.