Замонавий метеостансиялар ишга туширилди

Ҳар қандай илмий тажриба ва тадқиқот натижаларига ташқи муҳит омиллари сезиларли таъсир кўрсатади. Айниқса, ҳаво ҳарорати, ҳавонинг нисбий намлиги, ёғингарчилик, шамол тезлиги ва қуёш радиацияси каби метеорологик кўрсаткичлар ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Мазкур кўрсаткичларни аниқ ва узлуксиз қайд этиш илмий тадқиқотларнинг ишончлилигини ошириш, олинган натижаларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишда муҳим омил ҳисобланади.
Шу мақсадда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институтида тажрибаларни замонавий талаблар асосида олиб бориш, метеорологик маълумотларни автоматик тарзда йиғиш ва таҳлил қилиш учун Корея Республикасининг КОПИА ташкилоти томонидан умумий қиймати қарийб 30 минг АҚШ долларига тенг бўлган учта замонавий автоматик метеостансия ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе