Замон билан ҳамнафас: талабаларнинг қизиқиши, интилиш ва эҳтиёжлари ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тошкент давлат аграр университети фаолияти ва турар жой биноларида талаба ёшлар учун яратилган шароит билан яқиндан танишиш мақсадида университетга ташриф буюрди.
⏺Айтиш керак, бугун, Тошкент давлат аграр университети бакалавриат йўналишлари кундузги таълим шаклида 7180 нафар талаба-ёшлар таҳсил олмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазири И.Абдураҳмонов университет ҳудудидаги 13-сон талабалар турар жойи билан яқиндан танишар экан, у ерда талабаларга яратилган шароит, муаммо ва таклифлар билан қизиқди. Вазир ўз навбатида талабалар томонидан амалга ошириладиган ҳар бир лойиҳани қўллаб-қувватлашини билдирди. Талабалар фақат аудиторияларда сабоқ олиш билан чегараланмасдан, ўз билимларини амалиёт билан мустаҳкамлаб боришларини таъкидлади.
Мақсад ягона: талаба илм олиш билан биргаликда ўзидаги истеъдод ва қобилиятни шакллантирсин. Замонавий фикрлайдиган ҳамда янгилик ярата оладиган шахс бўлсин. Тилларни билиши, тўгараклардаги иштироклари унинг келгуси фаолияти ҳамда оила муҳитида акс этиши жоиз. Шунда агротармоқнинг замонавий менежерлари замонавий қишлоқ хўжалигини ақлли йўналишларини вужудга келишига замин ярата оладилар.
#вазир #аграр #турар_жой #талаба
WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм