Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Юртимиздаги қулай бизнес муҳити, демографик ўсиш, инсон капиталига берилаётган эътибор Ўзбекистонни инвесторлар учун энг жозибадор мамлакатлардан бирига айлантирмоқда.

Юртимиздаги қулай бизнес муҳити, демографик ўсиш, инсон капиталига берилаётган эътибор Ўзбекистонни инвесторлар учун энг жозибадор мамлакатлардан бирига айлантирмоқда.
Жорий йилнинг ўзида чет эллик ҳамкорлар билан 140 миллиард долларлик янги инвестиция келишувларига эришилди. Келгуси йилда 50 миллиард доллар хорижий инвестицияни жалб қилиш мўлжалланган. Бундан буён ҳар бир доллар инвестиция, энг аввало, илғор технологиялар трансфери, ташқарида бозори аниқ, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, энергия, сув, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланишда самарадорликни оширишга, маҳаллий ишчиларни янги технологиялар билан ишлашга ўқитиш ва меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилиши кераклиги таъкидланди. “Яъни юқори технология ва янги компетенсияларни олиб кирган, экспортга ишлаган инвестор энг ишончли ҳамкоримиз бўлади”, – деди давлатимиз раҳбари. Бундай стратегик инвесторларга лойиҳа учун ерлар бозор қийматида тўғридан-тўғри берилади. Ер тоифаси ўзгарганида нобудгарчилик учун тўловни 10 йилгача бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади. Ерни расмийлаштириш, тоифасини ўзгартириш, қурилиш ва инфратузилмага уланишга рухсатнома олиш учун инвесторлар идорама-идора юрмайди. Уларга “ягона дарча” тамойили асосида комплекс хизмат кўрсатадиган электрон платформа ишга туширилади ва барча вазирликлар унга уланади. Факебоок|Инстаграм|Х

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.