Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Юрт_нематлари

Юрт_нематлари
Қовун етиштиришда Ўзбекистон тажрибаси Қовун етиштириш Ўзбекистонда нафақат анъанавий деҳқончилик йўналиши, балки замонавий селексия, илмий тадқиқот ва экспорт салоҳиятининг юксак намунаси сифатида ривожланмоқда. Маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитларига мослаштирилган серҳосил навлар, халқ селексияси ютуқлари ва бой генофонд туфайли мамлакатимиз бугун жаҳонда энг сифатли қовунлар етиштириладиган ҳудудлар қаторида етакчи ўринни эгаллаб турибди. Марказий Осиёда, айниқса Ўзбекистонда қовун етиштириш бўйича бой тажриба шаклланган. Ўзбекистонда халқ селексияси натижасида 150 дан ортиқ маҳаллий навлар яратилган бўлиб, улар орасида “Оқуруғ”, “Бўрикалла”, “Кўктинна”, “Шакарпалак”, “Қизилуруғ”, “Оби новвот” каби навлар кенг тарқалган ва машҳурлиги билан ажралиб туради. Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида экиш учун тавсия этилган қовун навлари сони 56 тага етган бўлиб, уларнинг 73 фоизи маҳаллий селексия маҳсулотларидир. Бу эса селексия ва уруғчилик соҳасида эришилаётган ютуқларнинг ёрқин ифодасидир. Янги, экспортбоп навлар устида олиб борилган илмий изланишлар натижасида "Суюнчи-2", "Зар гулоби", "Лаззатли", "Олтин водий", "Кичкинтой", "Дилхуш", "Гулоби Хоразмий" каби юқори сифатли ва бозорда талаб юқори бўлган навлар яратилган. Бугун ушбу навлар кўплаб хорижий мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳам қовунчилик ривожига салмоқли ҳисса қўшмоқда. Институтда республиканинг барча воҳаларидан тўпланган 274 дан ортиқ маҳаллий навлар коллексияси мавжуд. Уларнинг уруғ унувчанлигини сақлаб қолинган бўлиб, ҳозирда тажриба майдонларида яна экилиб, ўрганилмоқда. Қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли, ҳосилдорлиги юқори, тупроқ-иқлим шароитига мос қовун навларининг кенг оммалашуви — бу нафақат иқтисодий фойда, балки миллий қишлоқ хўжалигининг мустаҳкам илмий асосларга таяниб ривожланаётганини кўрсатади. Сўнгги йилларда селексионерлар томонидан серҳосил, касалликларга чидамли, сифати юқори ва экспортбоп қовун навларини яратиш борасида катта ютуқларга эришилди. Улар орасида “Лаззатли”, “Тўёна”, “Олтин водий”, “Рохат”, “Гурлан”, “Амударё”, “Суюнчи-2”, “Гулоби Хоразмий”, “Зар Гулоби”, “Саҳоват”, “Кичкинтой”, “Дилхуш”, “Кўк мағиз” каби навлар алоҳида аҳамиятга эга. Шулардан “Суюнчи-2”, “Зар гулоби”, “Лаззатли”, “Олтин водий”, “Кичкинтой” каби навлар ҳозирда экспортбоп навлар сифатида тан олинган бўлиб, кўплаб хорижий бозорларга йўл олмоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.