Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Юқори самарали қишлоқ хўжалик машиналарини яратиш ва техника воситаларидан фойдаланиш даражасини оширишнинг инновацион ечимлари муҳокама этилди

Юқори самарали қишлоқ хўжалик машиналарини яратиш ва техника воситаларидан фойдаланиш даражасини оширишнинг инновацион ечимлари муҳокама этилди
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот  институтида бўлиб ўтган ушбу конференсияда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари Баҳодир Эшчанов, халқаро ташкилотлар ва чет эл илмий муассасалардан ташриф буюрган экспертлар, олимлар ва ёш тадқиқотчилар иштирок этди. Илмий муҳокамада Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоқларини ривожлантиришда илм-фаннинг ўрни ва аҳамиятини кучайтириш, соҳа фани ва техникасининг муҳим илмий ва технологик муаммоларини ҳал этиш, халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш ҳамда улар ўртасида ўзаро илмий-ижодий ҳамкорликни кучайтириш, илм-фанга иқтидорли ёшларни ҳамда инвестицияларни жалб қилиш даражасини ошириш хусусида фикрлар ва истиқболли ғоялар ўртага ташланди. Таъкидландики, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш учун машиналар тизимини ишлаб чиқиш, маҳсулот етиштиришда самарали ва рақамли технологиялар, юқори унумдор, чидамли, ресурстежамкор ва экологик хавфсиз машина ва механизмлар, стасионар ва мобил электр қурилмаларнинг янги турларини яратишга доир тадқиқотларнинг истиқболли йўналишларини белгилаш, қишлоқ хўжалиги учун юқори самарали бўлган ишланмаларни баҳолаб, уларни машинасозлик корхоналарида ишлаб чиқаришга тавсия қилиш бугуннинг энг долзарб вазифаларидан саналади. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.