Юмшоқ буғдойнинг қурғоқчиликка чидамлилиги генетик даражада ўрганилмоқда!

Айни кунларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти “Ўсимликлар физиологияси ва бошланғич материаллар лабораторияси” мудири Дилмуҳаммад Холиқулов Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтида муҳим илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.
Илмий изланишлар жаҳон амалиётидаги энг илғор усуллардан бири — маркерларга асосланган селексия (МАС) технологияси ёрдамида амалга оширилмоқда. Тадқиқотнинг асосий мақсади — минтақамиз иқлими учун долзарб ҳисобланган юмшоқ буғдойнинг қурғоқчиликка чидамлилик белгисини генетик жиҳатдан чуқур таҳлил қилишдир.
Ушбу замонавий ёндашув орқали буғдойнинг янги, стрессларга бардошли навларини яратиш жараёни сезиларли даражада тезлашади. Бу эса ўз навбатида мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе