Юксак даражадаги эътироф муборак бўлсин!

Шу кунларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги барча ташкилот ва илмий муассасаларда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” кенг нишонланмоқда.
Ана шундай шукуҳли кунларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг Интенсив навлар селексияси лабораторияси мудири Хилало Чариева ҳам давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.
— Президентимизнинг бу юксак эътибори биргина менга эмас, балки бутун илмий жамоамизга, қолаверса, соҳамизда сидқидилдан меҳнат қилаётган олимларга берилган катта ишонч ва рағбат деб биламан —
деди Хилало Чариева самимий миннатдорлик билан бугун илмий муассасада бўлиб ўтган тадбирда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Олий аттестация комиссиясининг қарорига кўра, у катта илмий ходим илмий унвонини ҳам олди. Бу эса унинг йиллар давомида олиб борган изланишлари ва пахта селексиясидаги инновацион ишларига берилган муносиб баҳодир.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе