Ёзёвон пахтачилигида янги тизим: самарадорлик сари қадам

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Фарғона вилоятидаги сафари доирасида Ёзёвон туманидаги “Мезон” фермер хўжалиги дала майдонида бўлди.
Хўжаликда контурларни бирлаштириш орқали яхлит дала майдони яратилиб, қўшимча 10 гектар ер қайта фойдаланишга киритилди.
Мазкур модел асосида механизациялашган терим учун шароит яратилиб, техниканинг эркин ҳаракати йўлга қўйилди. Натижада ёқилғи тежалиб, унумдорлик ошмоқда.
Мутахассислар тавсиясига кўра, машина терими учун дала боши ва этакларида 11–12 метр кенглик қолдирилган. Бу теримни тез ва узлуксиз ташкил этишга хизмат қилади.
Аввалги 4 қаторли экиш усули ҳозирги механизация талабларига мос эмас. Шу боис хўжаликда жорий этилган ёндашув амалий самарали модел сифатида баҳоланмоқда. Мутахассислар буни соҳада муҳим бурилиш деб баҳоламоқда.
Вазир мазкур тажрибани ижобий баҳолаб, уни кенгайтириш ҳамда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича тегишли тавсиялар берди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм