Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Ёш олимлар билан мулоқот

Ёш олимлар билан мулоқот

Қишлоқ хўжалиги вазирининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Нуриддин Қўшназаров Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтига ташриф буюриб, институт ёш олимлари билан учрашди.

Учрашув давомида ёш тадқиқотчилар томонидан институтда олиб борилаётган илмий изланишлар тақдим этилди. Хусусан, сабзавот, полиз ва картошка экинлари селексияси, уруғчилик тизимини такомиллаштириш, ноанъанавий экин турларини интродуксия қилиш, шунингдек, юқори ҳосилдор ва сифатли маҳсулот етиштиришга қаратилган замонавий агротехнологияларни ишлаб чиқиш бўйича олиб борилаётган илмий ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Нуриддин Қўшназаров институтда амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар билан яқиндан танишар экан, илм-фан ривожида ёшларнинг ўрни тобора ортиб бораётганини таъкидлади. У ёш олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш, илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш ҳамда тижоратлаштириш, халқаро илмий лойиҳалар ва грантларни кенг жалб қилиш масалалари юзасидан ўз тавсияларини берди.

Шунингдек, у Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ёшларнинг илмий ташаббуслари ва инновацион ғоялари доимо қўллаб-қувватланишини, бу борада зарур амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини алоҳида қайд этди.

Учрашув якунида ёш олимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, келгусида илмий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича таклиф ва ташаббусларини билдирдилар.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.