ЁШ ФЕРМЕРЛАР УЧУН БИЗНЕС ЎЙИНИ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Фермерлик сир-асрорларини оддий ўйин орқали ўрганиш имконияти ҳақида эшитганмисиз? Тошкент шаҳрида Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича Герман Спаркассенстифтунг ташкилоти томонидан Ўзбекистон аграр соҳасининг бўлғуси иштирокчилари учун тақдим этилган “Фермер хўжалиги бизнес ўйини” худди шу мақсадда ишлаб чиқилган.
Ўтказилган тренинг давомида иштирокчилар фермер хўжалигини юритиш ёки ушбу соҳада тадбиркорлик қилишда нималарга эътибор бериш кераклиги, қарор қабул қилишдаги муҳим қоидалар, банк билан муносабатларда нималарга асосланиш лозимлигини ўргандилар.
Ўйиндан муваффақиятли ўтган бўлажак фермерларга сертификатлар топширилади. Сертификатлар банкдан халқаро маблағлар ҳисобидан кредит олиш имкониятини беради.
БатафсилWWW / ТЕЛЕГРАМ / ФАКЕБООК / ЁУТУБЕ / ИНСТАГРАМ