Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув машқлари ўтказилди

Ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув машқлари ўтказилди
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Республика агрохизматлар маркази ходимлари учун фуқаро муҳофазаси ойлиги доирасида бугун ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий ўқув машқлари ташкил этилди. Машғулотлар давомида ходимларга фавқулодда вазиятлар юзага келганда тўғри ҳаракат қилиш тартиби, ёнғин содир бўлганда эвакуация қоидалари, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш ҳамда меҳнат ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш юзасидан амалий ва назарий тушунчалар берилди. Шунингдек, мутахассислар томонидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш ҳамда фуқаролар муҳофазаси бўйича ходимларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Мазкур ўқув машқлари ходимларнинг фавқулодда вазиятларда тезкор ва тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини янада ошириш, шунингдек, марказда хавфсиз меҳнат муҳитини таъминлашга хизмат қилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.