Яшилмакон

Яшил белбоқлар яратамиз
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси мамлакатимиз бўйлаб оммавий равишда амалга ошириляпти.
Мақсад, юртимизни яшил ўлкага айлантириш. Хайрли тадбирда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ҳам фаол иштирок этди.
Илмий муассаса жамоаси ҳудудларни кўкаламзорлаштириш мақсадида 1200 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишни режа қилган.
Институтнинг аҳил жамоаси "Яшил макон" уммумиллий лойиҳаси доирасида ўзлари учун режа қилган кузги кўчат экиш ишларини қулай фурсатлардан унумли фойдаланган ҳолда якунлади.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz