" Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкилотлар, меҳнат жамолари томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш ишари амалга оширилмоқда.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг Мойли ва толали экинлар илмий тажриба станцияси илмий жамоаси ҳам ушбу тадбирда фаол иштирок этмоқда.
Олимлар жамоаси дала ва бинолар атрофига жами 10 000 дона манзарали ва мевали экинлар, узум кўчатлари экишни режалаштирилган. Бугунгача станция ходимлари томонидан 2 минг тупдан зиёд кўчат экилди. Айни пайтда ҳам кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz