Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида Бўстонлиқда мевали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда

Айни дақиқаларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда унинг тизимидаги Тошкент вилоятида жойлашган илмий-тадқиқот институтларидан 200 нафарга яқин ходимлар истирок этмоқда. Улар Бўстонлиқ туманида экотизимни яхшилаш ва атроф-муҳитни кўкаламзорлаштириш мақсадида мевали дарахт кўчатлари ўтқазиш ишларини олиб бормоқда.
Мазкур тадбир “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган бўлиб, у нафақат экологияни яхшилаш, балки қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ҳосилдор боғлар яратиш ва ҳудуддаги биохилма-хилликни сақлаб қолишга қаратилган.
Тадбирда соҳа мутахассислари, олимлар ва ташаббускор ёшлар фаол иштирок этмоқда. Улар ҳар бир кўчатнинг тўғри экилиши, парвариши ва келажакда юқори ҳосил бериши учун зарур тавсияларни амалга оширмоқда.
Бўстонлиқнинг тоғ ёнбағирларида ўтказилаётган бу ишларнинг асосий мақсади – экологик мувозанатни сақлаш, ҳаво тозалигини таъминлаш ҳамда келажак авлод учун яшил муҳит яратишдир.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе