Яшил макон” дастури доирасида кўчат экиш тадбири ўтказилди

Ҳар йили "Яшил макон” дастури доирасида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва тизимдаги барча ташкилотлар академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтининг Бўстонлиқ илмий-тажриба стансиясидаги 5 гектар ҳудудда барпо этилган боғга анъанавий равишда кўчат экиш тадбирини амалга ошириб келади.
Бугун ҳам навбатдаги кўчат экиш тадбири амалга оширилди. Тадбир давомида манзарали дарахтлар, мевали кўчатлар ва буталар экилиб, атроф-муҳитни янада кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшилди.
Мазкур тадбир аҳолининг экологик маданиятини ошириш, яшил майдонларни кенгайтириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилмоқда. Тадбирда Миллий марказ тизимидаги барча илмий муассаса ходимлари фаол иштирок этиб, биргаликда ободонлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшдилар.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе