Яшил макон

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий муассасаларда ҳам қизғин кетмоқда.
Хусусан, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти жамоаси ҳам ушбу тадбирда фаол иштирок этяпти.
Илмий муассаса ҳудуди ва тажриба дала майдонлари атрофида 2000 туп мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда гул кўчатларини экиш режалаштирилган.
Кўчатлар пешма-пеш олиб келиниб, муассаса ходимлари томонидан белгиланган ҳудудларда экилмоқда.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz