Яшил макон

Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат ўтқазиш тадбирлари амалга ошириляпти.
Миллий марказ ва унинг тизимидаги Тошкент вилоятида жойлашган илмий муассалар меҳнат жамоалари академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Бўстонлиқ туманидаги тоғ ён бағирларида жойлашган илмий тажриба стансияси тажриба даласида мевали кўчатлар ўтқазишмоқда.
Бу ерда 5 гектар майдонда 2500 туп олма кўчатлари ўтқазиш режалаштирилган. Дам олиш кунларидан унумли фойдаланган олимлар жамоаси ўзларининг олдига қўйган режаларини амалга оширди.
Яхшидан боғ қолади, дейишади халқимиз. Шу боис олимлар жамоаси бугун яна эрта тонгдан қўшимча 700 туп кўчат экиш учун тажриба стансиясига йиғилди.
Айни дамда кўчат экиш қизғин давом этмоқда.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz