Яшил келажак сари

Илиқ кунлардан унумли фойдаланган ҳолда, Миллий марказ тизимидаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтида ҳашар тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида ҳудуд тозаланиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Айниқса, экологик муҳитни яхшилаш ва ҳудудни кўркамлаштириш мақсадида 500 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Институт жамоаси бирдамлик ва жипслик билан меҳнат қилиб, табиатга ўз меҳрини изҳор этди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе