Яшил ҳафталик — 2024: Латвия билан илм-фан йўналишида ҳамкорлик қилинади

Аввал хабар берилганидек, Германиянинг Берлин шаҳрида "Яшил ҳафталик — 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Кўргазма доирасида Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Латвия қишлоқ хўжалиги вазири Армандс Краузе ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида ишчи гуруҳ тузиш ҳамда қишлоқ хўжалигида илм-фан бўйича ҳамкорлик қилиш, хусусан қишлоқ хўжалиги йўналишида таҳсил олаётган икки давлат талабаларини амалиёт ўташ учун ўзаро алмашинув жараёнларини амалга ошириш ва бу орқали Ўзбекистон ҳамда Латвия ўртасида тажриба алмашиш имконини яратиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Якунда юқорида келтирилган масалалар юзасидан келишувга эришилди ҳамда масъулларга бу борада ишчи гуруҳ фаолиятини мақбуллаштириш борасида топшириқлар берилди.
Кўргазма давом этади...
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм