Японияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик стипендиатлар билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистоннинг Япониядаги Элчихонасида Япониянинг “Инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича стипендия дастури” (ЖДС — Прожект фор Ҳуман Ресоурке Девелопмент Счоларшип) доирасида 2026-йилдан таҳсил олиш учун Японияга келган янги стипендиатлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида стипендиатларнинг Япониядаги таълим жараёни, янги муҳитга мослашуви, илмий изланишлари ҳамда келгусидаги ўқув режалари юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот чоғида стипендиатларга Япониянинг илғор тажрибаси ва замонавий билимларини пухта ўзлаштириш, таълим жараёнидан самарали фойдаланиш ҳамда орттирилган билим ва кўникмаларни келгусида Ўзбекистон тараққиёти, хусусан, давлат бошқаруви тизимини янада ривожлантиришга йўналтириш бўйича тавсиялар берилди.
Эътиборлиси, янги стипендиатлар сафида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази жамоаси аъзоси Абдуллахон Шукуров ҳам бор. У ЖДС дастури доирасида Японияда таҳсил олиб, замонавий билим ва илғор тажрибаларни эгаллаш имкониятига эга бўлади.
Маълумот учун: ЖДС дастури 1999-йилдан буён Ўзбекистонда юқори малакали давлат хизматчиларини тайёрлаш ва уларнинг касбий салоҳиятини оширишга хизмат қилиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида дастур доирасида 450 нафардан ортиқ ўзбекистонлик давлат хизматчиси Япониянинг нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олиб, малакасини оширган.
Янги стипендиатларга ўқишларида муваффақият, илмий изланишларида улкан зафарлар тилаймиз!
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе