Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЯНШИ ГРОУП компанияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестиция киритмоқчи

ЯНШИ ГРОУП компанияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестиция киритмоқчи
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Хитойнинг ЯНШИ ГРОУП компанияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув аввалида мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамда турли жабҳаларда йўлга қўйилган самарали ҳамкорликлар алоҳида қайд этилди. Айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан соҳа илмини ривожлантиришда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижобий самаралари таъкидланди. Делегация раҳбари, ЯНШИ ГРОУП компанияси бош директори жаноб Ян Сю бир неча йилдан буён ўзбекистонлик олимлар билан яқин ҳамкорликда иш олиб борилаётганини билдириб, энди ушбу муносабатларни янги босқичга кўтариш, соҳа­га тўғридан-тўғри инвестиция киритиш ва илмий-амалий лойиҳаларни йўлга қўйиш мақсадида аниқ таклифларни ўртага ташлади. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори, академик Шодмон Намозов ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади. У соҳага замонавий технологияларни жалб қилиш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишда марказ тўлиқ кўмаклашишга тайёр эканини маълум қилди. Марказ директори ўринбосари Бунёд Мамарахимов Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги "Аҳмад Яссавий" МФЙ ҳудудида ташкил этилган “Қишлоқ хўжалигида юқори технологиялар агротехнопарки” махсус саноат зонасида қўшма тадқиқот базасини ташкил этиш таклифини билдирди. Ушбу таклиф меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Учрашувда ғўзанинг янги навларини яратиш ва маҳаллий иқлимга мослаштириш, илмий-тадқиқотларни қўшма тарзда олиб бориш, мутахассислар малакасини ошириш масалалари муҳокамалар марказида бўлди. Шунингдек, Марказ тизимидаги элита уруғчилик хўжаликларига инвестиция киритиш, сехларни модернизация қилиш орқали сифатли уруғлик тайёрлаб, нафақат ички бозор эҳтиёжини қондириш, балки экспорт қилиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Бундан ташқари, жаноб Ян Сю ҳамкорлик доирасида жорий йилнинг октябр ойида илмий лабораториялар учун замонавий жиҳозлар тақдим этишни режалаштирганлигини таъкидлаб, ўз компаниясида Ўзбекистонда аграр соҳа илмини ҳамкорликда ривожлантириш мақсадида фонд ташкил қилаётганини ва ушбу фонд орқали ҳар йили Ўзбекистон аграр соҳаси илмида энг долзарб мавзуларда илмий изланишлар олиб бораётган ёш тадқиқотчиларга 100 минг доллар грант ажратишни мақсад қилганини маълум қилди. Томонлар қатор келишувларга эришиб, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.