Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

ЯНГИ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

ЯНГИ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ҳурматли ҳамкасблар, азиз олимлар, мутахассислар ва қадрли қишлоқ хўжалиги соҳаси фидойилари!
Сизларни янги 2026-йил билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Ортда қолган йил мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида илм-фан, инновация ва амалиёт уйғунлигини мустаҳкамлаш йўлида муҳим ютуқлар ва масъулиятли вазифалар билан ёдда қолди. Илмий изланишлар, замонавий технологияларни жорий этиш, билимларни амалиёт билан боғлаш борасидаги саъй-ҳаракатларингиз юксак эътирофга лойиқдир.

Янги 2026-йил барчамиз учун янги имкониятлар, улкан марралар ва барқарор ривожланиш йили бўлисин.

Байрам муносабати билан Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, илмий ва касбий фаолиятингизда улкан зафарлар, тинчлик ва фаровонлик тилайман.
Янги йил барчангизга қут-барака, омад ва муваффақиятлар олиб келсин!

Шодмон Намозов,
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар
миллий маркази директори,
академик

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.