Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЯНГИ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

ЯНГИ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!
Ҳурматли ҳамкасблар, азиз олимлар, мутахассислар ва қадрли қишлоқ хўжалиги соҳаси фидойилари! Сизларни янги 2026-йил билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Ортда қолган йил мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида илм-фан, инновация ва амалиёт уйғунлигини мустаҳкамлаш йўлида муҳим ютуқлар ва масъулиятли вазифалар билан ёдда қолди. Илмий изланишлар, замонавий технологияларни жорий этиш, билимларни амалиёт билан боғлаш борасидаги саъй-ҳаракатларингиз юксак эътирофга лойиқдир. Янги 2026-йил барчамиз учун янги имкониятлар, улкан марралар ва барқарор ривожланиш йили бўлисин. Байрам муносабати билан Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, илмий ва касбий фаолиятингизда улкан зафарлар, тинчлик ва фаровонлик тилайман. Янги йил барчангизга қут-барака, омад ва муваффақиятлар олиб келсин! Шодмон Намозов, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори, академик Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.