Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Янги ва ҳосилдор навларни яратиш – озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий драйвери

Янги ва ҳосилдор навларни яратиш – озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий драйвери
Бугун Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида бўлди. ⏩Ташриф давомида, бу ерда янги усулда етиштирилаётган сабзавот ва полиз эканлари, маккажўхори, пиёз, сариқ тарвуз, узум, ноанъанавий турдаги маҳсулотлар, илмий изланишлар натижасида селексия қилинадиган маҳсулотлар турлари, полиз экинларини ва картошкани янги нав дурагайлари билан танишилди. Бу ерда етиштирилаётган дурагай навлар билан танишар экан, бу янгиликлардан албатта ҳамюртларимиз ҳам мамнун бўлиши кераклиги қолаверса, экспорт йўналтиришга ҳам жиддий кириш лозимлиги, бу каби таржибаларни нафақат маҳалла балки туманлар кесимида ҳам жорий этиш, уларнинг маҳсулдорлиги билан бир қаторда ҳамюртларимизнинг янги маҳсулот таъмидан таътиб кўриши, бинобарин, мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим қадам бўлиб хизмат қилишини қайд этилди. Ўз навбатида, олим ва илмий изланувчилар билан бугун ўзбек диёрида етиштириш мумкин бўлган хорижий ва дурагай навларни селексияни амалга ошириш ва бу орқали ўзбек аграр тармоғини хориж саҳнида юқори ўринларни эгаллаши борасида фикр алмашилди. Вазир институт жамоаси билан мулоқотда инсититут генбанкини таълим муассасаси номига мос ва хос тарзда қайтадан яратиш кераклиги борасида ўз таклифларини берар экан, энг асосий урғу – уларнинг эртанги кунга бўлган ишончи ва шижоатини ошириш, таълим даргоҳи жамоасига яратилган шароитлар, илмий ходимлар учун замонавий лаборатория хоналарини ташкил этиш, айниқса ёшларни қийнаётган муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ва уларга қулай шароит яратиб бериш бўйича масъулларга топшириқ берди. Бинобарин, устоз-шогирд анъанасини давом эттириш орқали, ёшларни кўпроқ мева-сабзавот ва картошка етиштириш борасидаги билимларини ошириш, уларнинг бугун аниқ мақсад билан иш олиб бориши, келгусида аграр соҳа тармоғига ривож қўшишида туртки бўлиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Албатта юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш – ёшлар бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.