Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Янги режалар белгилаб олинди

Янги режалар белгилаб олинди
Миллий марказ жамоаси 2024 йилнинг илк иш кунини кўтаринки кайфиятда янги режалар тузиш билан бошлади. Ҳар бир ходим ўзи учун шунчаки иш режасини тузиш эмас, балки уни амалга ошириш, ҳаётга жорий қилиш, натижага эришиш зарурлиги таъкидланди. Миллий марказ директори Ш. Отажонов аввало шахсий ва ижро интизоми масаласига алоҳида эътибор қаратди. – Ўз ишимизга, вазифамизга нисбатан масъулиятли бўлиш натижадорликнинг асосий омили, – деди Ш. Отажонов. Шунингдек, янги йилда тадқиқотларни амалга оширишда халқаро ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, илмий муассасаларнинг тажриба майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш, тарғибот ишларини кучайтириш кун тартибидаги асосий масалалар сифатида муҳокама қилиниб, ижросини кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб олинди. https://t.me/AKIS_milliy_markaz

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.