Янги Ўзбекистон” газетасининг бугунги сонида Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг “Ғўзанинг ‘мероси’ далада қолмасин ёхуд пахтани фақат ўстириш эмас, вақтида пишириш ҳам керак”…

сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.
Унда пахтачиликда юқори ҳосилдорликка эришиш, етиштирилган ҳосилни тўлиқ сақлаб қолиш ва унинг сифат кўрсаткичларини оширишда ғўзани ўз вақтида пишириш, агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш муҳим экани таъкидланган.
Мақолада илмий ёндашув, замонавий агротехнологиялар ҳамда илғор тажрибаларни амалиётга жорий этиш орқали пахта етиштириш самарадорлигини ошириш масалалари таҳлил қилинган. Шунингдек, ҳосилни далада йўқотишларнинг олдини олиш, ҳар бир агротехник жараённи пухта ташкил этиш ва фермерларнинг билим-тажрибасини ошириш долзарб вазифалардан бири экани қайд этилган.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм