Янги навларни яратишда илмий ҳамкорлик

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ва Хитойнинг Дингхи Академй оф Агрикултурал Скиенке муассасаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасида олимлар донли ва мойли экинларнинг турини бойитиш, юқори ҳосил берадиган ва иқлимга мос янги навларни яратиш, шунингдек, қўшма тадқиқотлар олиб боришни кўзда тутмоқда.
Ҳамкорликнинг яна бир муҳим жиҳати — олимлар замонавий технологиялардан самарали фойдаланиб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида бирга изланиш олиб борадилар.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе