Янги марралар сари илҳом бахш этган эътироф

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз тараққиёти, илм-фан ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўлидаги самарали меҳнати, ташаббускорлиги ҳамда кўп йиллик фидокорона хизматлари муносиб эътироф этилди.
Мазкур байрам муносабати билан Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори Диёр Жураев ҳамда директор ўринбосари Зохид Зиёдуллаев "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги" кўкрак нишони ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Шунингдек, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан институтнинг илмий салоҳиятини юксалтириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этиш ҳамда аграр соҳа ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаси учун Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти жамоасининг яна 7 нафар ходими "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ушбу юксак эътироф институт жамоасининг илмий изланишлари, фидокорона меҳнати ва Ватан равнақи йўлидаги хизматларига берилган муносиб баҳо бўлиб, келгусида янада юксак натижаларга эришиш йўлида барчага катта масъулият ва илҳом бағишлайди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе