Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Янги ғоялар, янги таклифлар мавжуд муаммоларнинг ечими бўла олади

Янги ғоялар, янги таклифлар мавжуд муаммоларнинг ечими бўла олади
Хабар бериб бораётганимиздек, айни дамда Тошкент шаҳридаги “Интернатионал Ҳотел Ташкент” меҳмонхонасида “ВИИИ Бутунжаҳон пахта тадқиқот конференсияси"нинг якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтмоқда. ⏩Унда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов сўзга чиқиб, Конференсия якунлари бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди. Аввало, вазир, 7-октабр -"Бутунжаҳон пахта куни” муносабати барчани қутлаб ўтди. Шунингдек, мазкур конференсияда ўтказилган панел сессиялар, ўзаро муҳокамалар ҳақида сўз юритар экан, вазир И.Абдураҳмонов бугунги кунда ушбу муҳокамалар ҳамда тақдимотларда кўтарилган мавзулар пахтачилик секторидага мавжуд муаммолар учун зарур ечимлар бўла олишини айтиб ўтди. Бундан ташқари, Конференсия давомида берилган таклифлар нафақат ҳозирги пайтдаги мавжуд муаммоларини ҳал қилишда, балки келажак учун ҳам жуда муҳимлигини қайд этиб ўтди. Фақат бу каби тадбирлардагина эмас, келгусида ҳам ўзаро тажриба алмашишни мунтазам равишда йўлга қўйиш ҳар томонлама манфаатли эканлиги таъкидлаб ўтилди. Маълумот ўрнида, "Бутунжаҳон пахта тадқиқот конференсияси" 1994-йилдан бошлаб, пахта етиштирувчи мамлакатларда ҳар тўрт йилда бир маротаба ўтказилиб келинмоқда: Австралия (1994), Греция (1998), Жанубий Африка (2003), АҚШ (2007), Ҳиндистон (2011), Бразилия (2016), Миср (2022) давлатларида ташкил этилган. Мамлакатимизда ўтказилган "ВИИИ Бутунжаҳон пахта тадқиқот конференсияси" да ғўза тадқиқотлари соҳасидаги 430 нафардан ортиқ халқаро олимлар ҳамда 200 нафарга яқин маҳаллий олимлар, шунингдек, 177 та пахта-тўқимачилик кластерлари ва корхоналари иштирок этди. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.