Хушхабар

#Илмий_журнал
#Янги_нашр
ДИҚҚАТ, ЯНГИ НАШР
Бугун биз тобора ривожланиб бораётган даврда яшаяпмиз. Ҳаётимизни мобил алоқа воситалари, турли гаджетлар ва интернециз тасаввур эта олмайдиган даражага етдик. Сўнгги пайтларда инсон ақл-заковатининг маҳсули бўлган сунъий интеллект ҳам унча-мунча юмушларимизни ўз “зиммаси”га олаётгани ҳам бор гап. Ҳа, бугун ахборотни тезкор тарқатиш ва уни қабул қилишда интернет нашрлари билан беллашиб бўлмайди, бироқ босма оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги ўрнини ҳам бошқа нарса боса олмаслигини эътироф этишимиз зарур. Чунки газета ва журналлар нафақат чуқур таҳлил ва мулоҳаза билан ёзилган, ўқувчини мушоҳадага чорловчи мақолаларни эълон қилувчи ахборот воситаси балки, инсониятга зиё улашувчи маънавият сарчашмаси, қолаверса журналистика соҳаси учун том маънода саводли, касбининг устаси бўлган кадрларни етиштириб берувчи мактаб ҳамдир.
Тўғри, сўнгги йилларда босма оммавий ахборот воситларига бўлган эътибор бироз сусайгандек, янаям тўғрироғи босма нашрлар бозор иқтисодиёти бўронларига дош бера олмаяпти, аммо ўз ўқувчисига эга бўлган қизиқарли нашрлар ҳам оз эмас. Айниқса, илмий-тадқиқотларнинг муҳим фактлари эълон қилинувчи илмий журналларни мунтазам мутолаа қилувчи муштарийлар жуда кўп. Эътибор қилсангиз энг катта аудоторияга эга бўлган онлайн нашрлардан тортиб, энг қизиқарли информацион дастурлар ҳам ўз саҳифаларида илмий журналларда чоп этилган оламшумул кашфиётлар, тадқиқотлар тафсилотларини ўз мухлисларига етказишга ошиқади.
Шуни мамнуният билан айтишимиз мумкинки, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ташаббуси билан янги илмий нашр фаолияти йўлга қўйилди. Миллий марказ муассислигида чоп этиладиган янги нашр “Инновацион агротехнологиялар” деб номланди. Ушбу журнал саҳифаларида аграр соҳада илмий-тадқиқотлар олиб бораётган илм аҳлининг тадқиқотлар жараёнларида қўлга киритган муҳим фактларига асосланган мақолалари ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилади.
Мавриди келганда айтиб ўтамиз, мазкур журнал бир йилда тўрт маротаба чоп этилади.
Қадрли, олимлар ушбу янги нашр сизнинг доимий минбарингиз ва ҳамроҳингизга айланади. Уни дунёга машҳур қилиш эса сизларнинг мамлакатимиз аграр соҳасини юксалтириб, иқтисодиётини мустаҳкамлашга ҳисса қўшадиган оламшумул кашфиётларингиз ва ихтироларингизга боғлиқ. Журнал таҳририяти эса тафсилотларни муштарийларга етказишда сизга энг ишончли ҳамкор бўлишга ҳаракат қилади. Умид қиламизки, янги нашр илмий жамоатчилик ва муштарийларга манзур бўлади!
Қуйидаги ПДФ файлда журналга мақола беришнинг тартиблари билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | ™Факебоок | Ёутубе