Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хорижий_тажриба

Хорижий_тажриба
Ёш олим генбанкни ривожлантириш бўйича малака ошириб қайтди Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан ёш олимларни хорижда малакаси ошириш ёки илмий стажировкага юбориш механизми йўлга қўйилган. Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан ҳар йили 30га яқин олимларимиз ривожланган давлатларга узоқ муддатли илмий стажировка ёки малака оширишга бориб қайтмоқда. Миллий марказ тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти 3-босқич таянч докторанти Бекзод Бўрибоев ҳам ушбу ташаббус натижасида Германиянинг Сееланд шаҳрида жойлашган Лейбниц номидаги Ўсимликлар генетикаси ва ўсимликлар тадқиқоти институтида 69 кун малака ошириб келди. Бекзод Бўрибоев мазкур институтда Генбанк бошқарувининг энг сўнгги ютуқлари, ўсимликларнинг генетик ресурсларини тўплаш, сақлаш ва тавсифлаш бўйича тадқиқот ва ишланмаларни олиб бориш усулларини ўрганиб, ортирган билим ва кўникмаларидан хулосаларни Миллий марказ экспертларига тақдимот қилди. "Лейбниц номидаги Ўсимликлар генетикаси ва ўсимликлар тадқиқоти институти ташкил этилганига 80 йилдан ошган. Унда 40 ортиқ лабораториялари мавжуд. Ҳозирда институтда 30 дан ортиқ мамлакатлардан келган 500га яқин ходимлар фаолият юритади. Шундан 180 нафари олимлар бўлиб, ўз илмий фаолятини олиб боради. Институт Генбанки эса дунёдаги энг йирик генбанклардан бири ҳисобланади, унда айни вақтда 150 000дан ортиқ намуналар сақланади. Генбанки ўзининг ботаника хилма-хиллиги ва коллексиясининг ҳажми туфайли дунёдаги энг катта коллексиялардан биридир. Генбанкида генетик ресурсларни сақлаш ва сифатини бошқаришда глобал катта рўл ўйнайди ва ташкил этилганидан бери бутун дунёда қўлланиладиган тадқиқот инфратузилмаси сифатида ривожланди. Криёконсервалаш пайтида 2000 дан ортиқ қўшилишдан олинган тўқималар намуналари, шу жумладан 1730 та картошка намуналари суюқ азотда минус 196 даража ҳароратда сақланади."- деди ёш олим. Икки ойдан ошиқ вақт давомида ёш олим генбанк бошқаруви бўйича олиб бораётган илмий тадқиқотига муҳим маълумот ва тажриба тўплаб қайтганини алоҳида қайд этди. Келгусида мазкур институтда яна илмий тажриба учун боришни мақсад қилганини айтиб ўтди. Экспертлар жаҳон тажрибасини Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтидаги Миллий генбакка қўллаш, коллексияни бойитиш бўйича турли савол ва тавсиялар билан ёш олимнинг келгуси ишларига муваффақият тилади. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.