Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хорижий_ҳамкорлик

Хорижий_ҳамкорлик
Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов бошчилигидаги делегация аъзоларининг Россия Федерацияга амалга оширган хизмат сафари Россия Фанлар академияси тизимидаги етакчи илмий муассасаларга бўлди. Шулардан бири Бутунроссия қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтидир. Делегация аъзоларини институт директори, академик Андрей Измаилов кутиб олди. Даставвал томонларнинг узоқ йиллик ҳамкорлиги ҳамда келгуси режалари ҳақида мулақот бўлиб ўтди. Шундан сўнг институт негизидаги "Қишлоқ хўжалиги машиналарни таъмирлаш ва эксплуатация қилиш бўйича Бутунроссия илмий-тадқиқот технологик институти" ва "Механика заводи"га экскурсия уюштирилди. Мажмуадаги қишлоқ хўжалиги машиналарини механизациялаш ва автоматлаштириш шоу-руми ҳамда олиб борилаётган тадқиқотлар билан танишилди. Шу билан бирга лабораторияларининг  видео-тақдимоти бўлиб ўтди. Делегация аъзолари "Механика заводи"да ишлаб чиқилаётган мини-култватор, кичик хўжаликларда ишлатиш учун картошка экиш сеялкаси, уруғ саралаш техникалари билан танишиб, мазкур техникаларни Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига тадбиқ этиш бўйича ҳамкорлик таклифини билдирди. Шунингдек, мазкур институт билан Миллий марказ тизимидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти олимлари қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳам келишувларга эришилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.