Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хорижий_ҳамкорлик

Хорижий_ҳамкорлик
#Генетик_ресурслар Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директор ўринбосари Баҳодир Эшчанов Россия Федерацияси Фанлар академиясининг Вавилов номидаги Бутунроссия ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари Алексей Заварзин билан учрашди. Томонлар илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш, мамлакатларда қўлга киритилган инновацион ишланмаларни ҳамкорликда синаш, ўзаро экологик синовларни амалга ошириш, ёш кадрларни тайёрлаш ва кадрлар малакасини ошириш, конференсия ҳамда семинарлар ўтказиш бўйича фикр алмашди. ⌛Шунингдек, учрашувда Миллий марказ тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти директори Зафаржон Зияев ҳам иштирок этиб, илмий-муассасалар ўзаро ноёб калексияларни алмашиш, Миллий генбанкни бойитиш, илмий-тадқиқотлар ҳамда уруғчилик соҳасида амалий ҳамкорлик йўлга қўйилганини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, мазкур институт билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга амалга оширган давлат ташрифи муносабати билан ташкил этилган "Россия-Ўзбекистон ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги Б2Б учрашуви"да ҳамкорлик меморандиуми имзоланган эди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.