Хориж_тажрибаси

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг бир гуруҳ ходимлари Жанубий Корея Республикасида хизмат сафарида бўлиб келди. Корея қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ишлари вазирлиги таклифига биноан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Миллий марказ вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонда иссиқхоналар ташкил этишнинг мамлакат иқлим шароитларига мос стандартини ишлаб чиқиш борасида Корея тажрибасини ўрганди.
Шунингдек, кичик ҳажмдаги иссқхоналарда анъанавий усулда етиштирилаётган булғор қалампири ва бақлажон экинларини парваришлаш борасида янги инновациялар билан танишди.
Мазкур лойиҳа доирасида Тошкент вилояти агрохизматлар марказида ин-витро лабораторияси ва кўчатхонаси, замонавий иссиқхона ташкил этилади. Унда Корея технологияси асосида қулупнай, аччиқ қалампир ва булғор қалампирнинг ин-витро усулида кўчатлари кўпайтирилади. Улар Тошкент вилоятидаги фаолият олиб бораётган 6 678 та фермер хўжаликлари, 21 633 та деҳқон хўжаликлари ҳамда 453 639 та томорқа ер эгаларига етказиб берилади ҳамда юқори хосил олиш агротехникаси назорат қилиниб, мониторинги юритилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе