ХОРАЗМДА ҚОВУН САЙЛИ ЎТКАЗИЛАДИ

Кейинги йилларда Хоразм вилояти ҳудудида анъанавий ўтказилиб келинаётган “Қовун сайли” фестивали вилоятга ташриф буюраётган маҳаллий ҳамда чет эллик сайёҳларга унутилмас таассуротлар улашмоқда.
Бу галги “Қовун сайли” фестивали ҳам жорий йилнинг 12-13-август кунлари Хоразм вилояти Хива шаҳридаги Ичан-қалъа давлат музейи қўриқхонаси ҳудудида бўлиб ўтади.
Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилаётган мазкур фестивални ўтказишдан мақсад вилоятнинг агротуризм салоҳиятини намойиш этиш, ҳудуднинг қадимий полизчилик тажрибаси, ширин-шакар қовун-тарвузлари ва боғдорчилик маҳсулотларининг ноёб турлари ва навларини кенг оммалаштиришдан иборатдир.
Фестивалда қовунларнинг «Гурвак», «Қиличбой бешак», «Қари қиз», «Туя қовун», «Тўёна», «Ола замча», «Хоразм оқ новвоти», «Кўк гулоби», «Бўрикалла» каби бир-биридан тотли юзлаб навлари намойиш қилинади.
Бундан ташқари, бу ерда турли мева-сабзавотлар, қандолат ва асаларичилик, ҳунармандчилик, чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари кўргазмалари ҳам ташкил этилади.
Сизни унитилмас қовун сайлида кутамиз!
#қовун #фестивал
ВебсайтТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм