Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хонадонбай_тадқиқотлар

Хонадонбай_тадқиқотлар
Тошкент туманида гилос кўчатчилиги: Янги имкониятлар ва юқори даромад Тадқиқот мақсади Тошкент тумани мисолида ин-витро шароитида кўпайтирилган гилоснинг “Кримский-5” пайвандтагида “Скина”, “Лапинс” ва “Сариқ гилос” навларига мос келадиган стандарт кўчатлар етиштириш, кўчатчиликни йўлга қўйиш ҳамда хонадонлар даромадини ошириш лойиҳа асосий мақсадидир. Тадқиқотнинг илмий янгилиги Тадқиқот доирасида “Кримский-5” пайвандтагининг Тошкент вилояти Тошкент тумани типик бўз тупроқларига мослашувчанлиги ўрганилади. Шунингдек, “Скина”, “Лапинс” ва “Сариқ гилос” навларини ёзги (куртак) ва баҳорги (искана) пайвандлаш усуллари учун энг мақбул муддатлар аниқланади. Нав ва пайвандтаг комбинацияси ишлаб чиқилиб, унинг самарадорлиги баҳоланади. Тадқиқотнинг амалий натижалари Лойиҳа доирасида томорқа хўжаликларида стандарт гилос кўчатларини етиштириш технологияси асосида юқори даромад олиш имконияти яратилади. Аҳоли томорқаларида асосий экинга қўшимча даромад манбаи сифатида гилос боғлари ташкил этилиб, даромад ошиши таъминланади. Томорқа хўжалигининг 0,2 сотих майдонида 1100 дона гилос кўчати етиштирилиши мумкин. “Кримский-5” пайвандтагида етиштирилган 1 дона гилос кўчатининг ўртача баҳоси 55,0 минг сўмни ташкил этади. Ҳар бир хонадон мавсум давомида кўчат савдоси орқали 60,5 млн сўм миқдорида даромад олиши мумкин. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.