Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хонадонбай_лойиҳалар_таҳлили

Хонадонбай_лойиҳалар_таҳлили
"Хонадонбай" илмий лойиҳалар АКИС кузатувида: олимлар эътиборидан четда қолган Иштихондаги хонадонлар... Самарқанд вилоятида хонадонбай лойиҳаларни амалга ошириш учун Тайлоқ ва Иштихон туманларидан жами 20 та хонадон танлаб олиниб, рўйхатлари шакллантирилган. ⌛Дон ва дуккакли экинлар илмий-татқиқот инситутининг Самарқанд илмий-тажриба станцияси Иштихон тумани “Деҳқонобод” МФЙида яшовчи фуқаро Ходиев Исматулло Муродуллаевич хонадонида жами 3 сотих ер майдонида нўхатнинг "Полвон" нави экилган. Танланган ер майдонида экин экиш учун агротехник тадбирлар тўғри амалга оширилмаган, нўхат экилган далада ўт босганИлмий тажриба стансиясининг олимлари томонидан хонадонга келиб етарлича илмий-амалий тавсиявий йўналиш ва кўрсатмалар берилмаган. Фенологик кузатув дафтари тутилган. Лекин юқоридаги ҳолатлар қайд этиб борилмаганлиги маълум бўлди. Яна бир шу маҳаллада яшовчи фуқаро Сайимов Искандар Нормуродович хонадонида жами 7 сотих ер майдонида нўхатнинг "Полвон" нави экилган. Ушбу хонадонда ҳеч ким яшамайди. Танланган ер майдонида экин экиш учун агротехник тадбирлар тўғри амалга оширилмаган, нўхат экилган далада ўт босган. Жумаев Сайдулло Эштухтаевич хонадонида ҳам айнан шундай ҳолат кузатилди. Иштихон тумани “Азамат” МФЙ Азамат қишлоғи Иштихон туманинг "Азамат" МФЙда яшовчи фуқаролар Қорёғдиев Назир Музропович, Музрапов Аброр Мансур ўғли, Музропов Навруз Назир ўғли хонадонлари ўрганилганда барчасида биринчи экин сифатида нўхатнинг "Полвон" нави экилган. Лойиҳа доирасида агротехник тадбирлар тўғри амалга оширилмаган, олимлар томонидан хонадонга келиб етарлича илмий-амалий тавсиявий йўналиш ва кўрсатмалар берилмаган. Фенологик кузатув дафтари тутилган. Лекин юқоридаги ҳолатлар қайд этиб борилмаганлиги маълум бўлди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.