Хонадонбай_илмий_тадқиқотлар

Сайхунобод тажрибаси Пискент туманида
Туманнинг Навоий маҳалласида азалда ерни қадрлаган, кичик майдондан яхши ҳосил олишни кўзлаган инсонлар яшашади. Ёрқин Маҳмудовнинг ҳам асосий даромади 8 сотихлик иссиқхонасидан. Бодиринг, булғор қалампири ва аччиқ қалампир экиб йилига 25-30 миллион даромад кўриб келади. Бу йил эса 80миллион даромад кутмоқда.
Бу йил илмга таянган ҳолда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Генетик ресурслар илмий-тадқиқот институти олимлари билан иш олиб бормоқда. Унинг сўзларига кўра, ерга ишлов бериш, ўсимлик ҳимояси, суғориш технологиялари каби муҳим жиҳатларга эътибор қаратиб, экинларни парваришламоқда.
⌛ Олимлар билан биргаликда ўсимликка вақтида минерал ва кимёвий ўғит қўллаш, иссиқхона ҳароратини мўтадиллаштириш борасида ишлар амалга оширилди. Натижада, 4-апрел санасида экилган бодринглардан аллақачон илк ҳосилни сотишга ҳам улгирди.
Бугун Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов хонадонларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Лойиҳаларнинг бориши кузатар экан, илмий янгиликлар ва замонавий технологияларни хонадон шароитида қўллаш бўйича ўз таклифларини билдирди. Хусусан, махсулотни қайта ишлаш тажрибасини айнан шу хонадонларда синаб кўриш бўйича топшириқ берди. Бунда мини қуриткичлар орқали булғор қалампирини қуритиб, зиравор ҳолатида сотувга чиқариш янада даромад ошишига хизмат қилишини таъкидлади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе