Хонадонбай_илмий_лойиҳа

ИЛМ-ФАН ЮТУҚЛАРИ АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИГА ТАТБИҚ ҚИЛИНМОҚДА
Хабарингиз бор, жорий йил Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан тизимдаги илмий-тадқиқот институтлари томонидан аҳоли хонадонларида “Хонадонбай” илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Мақсад, илм-фан ютуқларини бевосита аҳоли хонадонларида, шахсий томорқаларга татбиқ қилишдир.
Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Тошкент туманидаги 10 та хонадонда ‘‘Тошкент туманида ин-витро шароитида кўпайтирилган гилоснинг "Кримский-5" пайвандтагида стандарт талабларига мос кўчат етиштириш, кўчатчиликни йўлга қўйиш ва хонадонлар даромадини ошириш’’ мавзусида бир йиллик инновацион лойиҳа амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда Тошкент туманида хонадонбай усулда ‘‘Кримский-5’’ пайвандтагида стандарт талабларига мос кўчат етиштириш орқли аҳоли хонадон даромадини ошириш олимлар эътиборида эканлиги, бу ёш олимларни илм-фан ва инновацияни хонадонларга олиб кириш ва уларни кўчатчилик фаолияти билан яқиндан таништириб пайвандлаш усуллари ва кўчатхоналарда амалга ошириладиган агротехник тадбирларни илмий асосланган ҳолда ўргатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳозирги кунда лойиҳа доирасидаги ишлар қизғин давом этмоқда. Хонадонларда жорий йилнинг 10-август кунида куртак пайванд қилинган пайвандтагларни тутувчанлиги Тошкент илмий-тажриба стансияси олимлари томонидан ўрганилмоқда ҳамда пайвандтагларда бажариладиган агротехник тадбирлар бўйича хонадон эгаларига илмий тавсиялар берилмоқда.
Илмий лойиҳадан кўзланган мақсад, хонадон боғдорчилигини янги ва даромадли босқичга олиб чиқишдир.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе