Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хитой билан аграр илм-фан соҳасидаги халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда

Хитой билан аграр илм-фан соҳасидаги халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори Диёр Жўраев айни кунларда хизмат сафари билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди. Хизмат сафари давомида аграр илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, илмий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда инновацион технологиялари билан танишишга қаратилган бир қатор учрашувлар ўтказилмоқда. Жумладан, Хитойнинг етакчи олий таълим ва илмий муассасаларидан бири — Шимоли-Ғарбий Қишлоқ ва Ўрмон Хўжалиги Университети (Нортҳwест А&Ф Университй) Ўсимликларни ҳимоя қилиш факултети декани, профессор Жун Годан билан музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда Ипак йўли Қишлоқ хўжалиги таълими ва илмий тадқиқотлар инновация алянси (САЕРИА) доирасида ташкил этилаётган "Хитой – Марказий Осиё Ўсимликларни ҳимоя қилиш инновация алянси" фаолиятида Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг таъсисчи аъзо сифатида иштирок этиши масалалари ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек, 2026-йилда Хитойнинг Шаанхи провинсияси Янглинг шаҳрида бўлиб ўтадиган САЕРИАнинг 11-йиллик анжумани доирасида "Ўсимликларни ҳимоя қилишда инновациялар ва қишлоқ хўжалигининг юқори сифатли ривожланиши" мавзусидаги халқаро сессияда институт мутахассисларининг илмий маърузалар билан қатнашиши юзасидан фикр алмашилди. Мазкур халқаро анжуман доирасида Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори, профессор Диёр Жўраев ҳам "Ўзбекистон жанубида қишлоқ хўжалиги экинларининг селексияси, агротехнологиялари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш" мавзусида маъруза қилиб, мамлакатимизда ушбу йўналишда амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар, инновацион ишланмалар ва эришилган натижаларни халқаро илмий ҳамжамият вакилларига тақдим этди. Мулоқот давомида ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, олимлар ва ёш тадқиқотчилар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.