Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хазарбоғ тажриба майдони: келажак ҳосили бугун яратилмоқда

Хазарбоғ тажриба майдони: келажак ҳосили бугун яратилмоқда
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Сурхондарё вилоятига ишчи ташрифи давомида Денов туманида жойлашган Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг Хазарбоғ тажриба участкасида олиб борилаётган илмий-амалий ишлар билан танишди. 98,3 гектар майдонни эгаллаган тажриба участкасида пахтачиликда юқори натижаларга эришишга қаратилган янги ёндашувлар, замонавий агротехнологиялар ва истиқболли навлар синовдан ўтказилмоқда. Участканинг 25 гектар майдонида Шинжон технологияси асосида хорижий пахта навлари етиштирилмоқда. Мутахассисларнинг маълумот беришича, ғўзанинг ривожланиш ҳолати яхши бўлиб, мавсумий агротехник тадбирлар белгиланган тартибда олиб борилмоқда. Жумладан, ғўза пишишини бошқариш мақсадида 1-августдан Этефон қўллаш, ҳосилни сифатли етиштириш жараёнининг кейинги босқичида эса Агурон препарати билан ишлов бериш режалаштирилган. Тажриба участкасида “Пахтачиликда юқори ҳосилдорликка эришишнинг 8 қонуни” тамойиллари асосида агротехник тадбирлар ташкил этилган. Мазкур ёндашув ўсимликнинг биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда парвариш ишларини олиб бориш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ва ҳосилдорликни оширишга хизмат қилмоқда. Ташриф давомида вазир илмий ходимлар ва олимлар билан учрашиб, пахтачиликда илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш, тажриба натижаларини ишлаб чиқаришга кенг татбиқ қилиш ҳамда ҳосил сифати ва самарадорликни ошириш масалалари юзасидан фикр алмашди. Албатта, илмий изланишлар натижасини далада кўрсатиши, амалиёт эса янги илмий ечимлар учун асос бўлиши керак. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.