Хайр-саховат, яхшилик, меҳр-оқибат каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бағишлайди

Янги йилнинг илк кунлари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти раҳбарияти Институтда кўп йиллар давомида фаолият юритиб, ҳозирда нафақада бўлган нуронийларнинг хонадонида бўлишди.
Институт директори ўринбосари Баҳодир Иброҳимов фахрий нуронийларни Янги йил байрами билан қутлади.
Шунингдек, нуронийларга институт олимлари томонидан янги чоп этилган китоблар ва байрам совғалари топширилди.
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот Институти томонидан ногиронлиги бўлган болалар учун интернат мактабига ҳам Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилди.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ