Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқимизда бола — пошшо, деган нақл бор. Шу сабабли ҳар бир бола оилавий муҳитда, фаровонликда яшашга ва тарбияланишга ҳақли.

Халқимизда бола — пошшо, деган нақл бор. Шу сабабли ҳар бир бола оилавий муҳитда, фаровонликда яшашга ва тарбияланишга ҳақли.
Республикамизда эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, жумладан, чин етим, ногиронлиги бўлган ва даволанишга муҳтож болаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатиш, уларнинг манфаатини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти жамоаси Тошкент вилояти психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйига борди. Ташриф давомида институт директори болалар уйидаги шароит билан танишди. Янги йил байрами муносабати билан болажонлар учун эсталик совғаларини топширди. Инсон руҳи ҳамиша эзгуликка ташна бўлади. Руҳимиз миллат, дин ва ирқ танламайди. У фақат эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги мувозанатни билади, холос. Бизни кузатишда давом этинг. Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.