Халқаро_конференсия

Конференсия иштирокчилари Ўзбекистонда ген муҳандислиги ютуқлари билан танишди
Олдинги постларимизда таъкидлаганимиздек, пойтахтимизда бўлиб ўтаётган ВИИИ Бутунжаҳон пахта тадқиқот конференсиясининг бугунги куни иштирокчилар учун мазмунли ва эсда қоларли бўлди.
⏺Бир гуруҳ хорижий меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Геномика ва биоинформатика маркази га ташриф буюришди.
Марказ директори, профессор Забардаст Бўриев меҳмонларга илмий жамоанинг ген муҳандислиги соҳасида эришган натижалари хусусида атрофлича маълумот берди.
Ташриф жараёнида меҳмонлар Марказнинг дала тажриба майдонида ҳам бўлишиб, ген нокаут йўли билан яратилган ғўза навларини кўришиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
⌛ Айниқса, Марказ илмий жамоаси томонидан яратилган коронавирусга қарши “Томовак” ваксинаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотиб, ўзбек олимларининг биотехнолигиялар йўналишидаги илмий ишларига юқори баҳо беришди.
Конференсия тафсилотларини бизда кузатиб боринг.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе