Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ХАЛҚАРО_ИЛМИЙ_КОНФЕРЕНСИЯ

ХАЛҚАРО_ИЛМИЙ_КОНФЕРЕНСИЯ
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига Жанубий Корея билан ҳамкорликда илм-фан ютуқлари ва илғор технологиялар татбиқ қилинмоқда Бугун илғор технологиялар саноат, ишлаб чиқариш ва турли соҳаларда самарадорликни каррасига ошираётган бўлса, аграр соҳадаги илм-фан ютуқлари дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Соҳа олимларининг изланишлари натижасида яратилаётган экинларнинг янги ресрстежамкор навлари, агротехника ва инновациялар фақатгина бир давлатнинг манфаатларига хизмат қилмасдан соҳа олимлари амалга ошираётган халқаро ҳамкорлик натижасида инсониятга хизмат қилмоқда. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида кореялик нуфузли олимлар иштирокида ташкил этилган “Қишлоқ хўжалиги экинларини инновацион технологиялар ёрдамида тўғри парваришлаш ҳамда вирус ва касалликлардан самарали ҳимоялаш” мавзусидаги халқаро конференсияда ҳам ушбу масалаларга бағишланди. Конференсияни Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров кириш сўзи билан очар экан, – "Биз Жанубий Корея Республикаси билан барча соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ҳам мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатганмиз. Бир қатор йўналишларда ҳамкорик қиляпмиз. Кореядан қишлоқ хўжалигига шундай бир ёндашув кириб келмоқдаки, бу “ақлли” қишлоқ хўжалиги. “Ақлли” қишлоқ хўжалигида энг асосий эътибор иссиқхоналардан самарали фойдаланишга қаратиляпти. Бу энг катта йўналишдаги ишларимиздан бири. Яна шуни таъкидлш керакки, 2021 йилдан Ўзбекистон – Корея ўртасида умумий қиймати 21 миллион доллар бўлган 3 та йирик лойиҳага қўл урилди. Ушбу лойиҳалар тўлиқ Корея ҳукуматининг гранд лойиҳалари ҳисобига амалга оширилмоқда. Лойиҳалар доирасида бугун 6 та вилоятда “ақлли” иссиқхоналар ташкил қилиняпти, бунда ушбу йўналишда фаолият кўрсатувчи мутахассисларни қайта тайёрлаш, Корея тажрибаси билан таништириш, иккинчи ва учинчи лойиҳалар доирасида шоличилик ва картошкачиликни ривожалантириш назарда тутилган. Мана бугун ўтказилаётган халқаро конференсия ҳам соҳани ривожлантириш, илмий тадқиқотларда юқори натижаларга эришишда дунёнинг ривожланган давлатлари билан яқин ҳамкорлик қилиш кутилган натижани беради. Шунингдек,  бу каби халқаро конференсияларнинг ташкил этилиши эса соҳа олимларининг ўзаро мулоқотида  муҳим платформа вазифасини бажаради", – дея таъкидлади. Шундан сўнг сўзга чиққан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов: “Ҳаммамизга маълумки, сўнгги йилларда дунёда ўртача ҳарорат 1,5 даражага ортди. Бу нафақат маҳаллий олимлар балки, бутун дунё олимлари учун катта бир чақириқ. Шундай экан дунё олимлари бирлашиб глобал иқлим ўзгаришига қарши янги технологиялар, янги ёндошувлар, илмий асосланган қарашларни ишлаб чиқишимиз керак. Шу жиҳатдан биз Жанубий Корея Республикаси билан бу борада яхши алоқаларни ўрнатганмиз. Бугунги конференсиядан кўзланган мақсад, Корея қишлоқ хўжалигини оёққа турғазишда, ўзининг илмий асосланган ёндошуви, технологиялари билан иштирок этган кореялик олимларнинг тажрибалари, тавсиялари асосида қишлоқ хўжалик экинларини вируслардан ҳоли уруғчилигини ташкил қилиш ва соҳада манфаатдорликни оширишга қаратилган. Ўйлайманки, бугунги самарали ҳамкорлик ўзининг кутилган натижасини беради” —деди. БАТАФСИЛ Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.